Заковатда билимлар синалди
Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 мартдаги фармойишига биноан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилмоқда. Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш, шунингдек, ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда улар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтириш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси соавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари ўртасида вилоят Ёшлар марказида “Заковат” тадбири тадбир бўлиб ўтди.
Муросасиз кечган баҳсларда ички ишлар органларида ҳар томонлама етук, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлар ва манфаатларини ҳимоя қилувчи, касбий маҳорати, маънавиий салоҳияти юксак, бу борада билим ва қизиқишлари анча юксалган ходимлар хизмат қилаётгани билимлар беллашувида яққол намоён бўлди.
Қизиқарли савол-жавоблар асосида кечган мусобақада 18 та жамоалар ғолиблик учун курашдилар. Мусобақа натижаларига кўра, Косон туман Ички ишлар бўлимининг “Ҳуқуқ посбонлари” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни эса Китоб туман Ички ишлар бўлимининг “Кифти об” ва Чироқчи туман Ички ишлар бошқармасининг “Лидерлар” жамоаси банд этди.
Ғолиб жамоалар вилоят ички ишлар бошқармасининг ғолиблик дипломи ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.