5 Апрел 2024 йил 405

“Заковат” ғолиблари тақдирланди

ИИВ Қашқадарё академик лицейида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишлаб 1-курс ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ушбу тадбирни ИИВ Қашқадарё академик лицей директори подполковник К.Назаров очиб, бугун мамлакатимизда ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни ўз ватанига содиқ, ҳар томонлама билимли, ақл-заковатли ҳамда теран фикрли қилиб тарбиялаш бизнинг бурчимиз экалигини таъкидлаб ўтди.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада 23-01 гуруҳ ўқувчилари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай 1-ўринни эгаллади. Тўпланган очколари бўйича тенг келиб қолган 23-02 ва 23-03 гуруҳлари ўртасида қўшимча саволлар ўйналди. Қўшимча берилган саволларга тезкорлик билан тўғри ва аниқ жавоблар йўллаган 23-03 гуруҳи ўқувчилари 2-ўринни 23-02 гуруҳи ўқувчилари эса 3-ўринни эгалладилар.

Text to speech