4 Март 2024 йил 426

“Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Азиз Алланазаровнинг ташаббуси билан бириктирилган Қамаши тумани “Ойнакўл” МФЙдаги 18-мактабда 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ҳамда кўтаринки руҳда ўтган мусобақада ўқувчилар бор билим ва маҳоратларини ишга солиб ғолиблик учун беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра ғолиб жамоа аъзоларига китоб ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech