27 Август 2022 йил 267

Заҳри қотил сотувчиси қўлга олинди

     Нишон тумани “Жануб Машали” МФЙда яшовчилар И.Р ва А.П.лар 2 дона гугурт қутига жойланган “марихуана” ўсимлигини Қарши шаҳар “Гулшан” МФЙ ҳудудида 1.000.000 сўмга сотган вақтда ушланди. Гиёвҳаанд модда сотувчилари билан олиб борилган суриштирувлар давомида шоввозлар заҳри қотилни Касби туман “Қамаши” МФЙда яшовчи А.Б.дан олганлигини билдиради.

    Натидажа А.Б. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда хўжалик биносида полиэтилин пакетда ҳамда елим идишда сақлаб келаётгани шунингдек, томорқасида 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳужжатлаштириб олинди.

    “Спички” ёзувли 2 дона гугурт қутига жойланган марихуананинг оғирлиги 6,2 грамм, Б.А.нинг уйидан олинган “марихуана” ўсимлигининг оғирлиги 475,5 грамм тош босди.

    Ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ТБ томонидан жиноят қўзғатилди.

Text to speech