Юртимизда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлиги ва маҳаллалар осойишталигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
"Хавфсиз ҳудуд"
Юртимизда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлиги ва маҳаллалар осойишталигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Муҳтарам Президентимизнинг ички ишлар вазирлигига ташрифи давомида бу борада берган таклиф ва тавсияларидан келиб чиқиб, осойишталикни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини яратиш мақсадида Қарши шаҳрини "Хавфсиз ҳудуд"га айлантириш борасида Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан режа асосида профилактик ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, ҳудудлар маҳаллабай кесимида режалаштирилиб, бошқармадан масъуллар бириктирилди.
Бошқарма ҲПБ ХҚМБ бўлим бошлиғи подполковник Ҳ.Тўраева ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ишларни янада жадаллаштириш, бу борада амалиётда учраётган муамоларни бартараф этишга ва амалий ёрдам бериш мақсадида Қарши шаҳар, Наврўз МФЙда бўлди.
Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари билан маҳаллада ижтимоий вазиятини ўрганиб, МФЙ раиси Б.Рахимов ва профилактика инспектори А.Рахматовлар билан нотинч оилалар, жиноят содир этган ва аёллар дафтарига киритилган хотин- қизларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида бир нафар фуқаролик паспортига эга бўлмаган ногирон хотин-қиз аниқланиб, унга фуқаролик паспорти олиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модласи билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чароси қўлланган фуқаро Н.Қнинг фарзандлари ва оила аъзолари билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Бу борадаги ишлар Қарши шаҳрининг барча маҳаллаларида давом эттирилмоқда.