30 Июн 2020 йил 954

“ЮРТ ПОСБОНЛАРИ” танлови совриндори

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билими ва малакаси ошириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, илмий ва ижодий йўналишдаги қобилиятларини кашф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ҳамда Халқ таълими вазирликлари ташаббуси билан “Юрт посбонлари” олимпиадаси эълон қилинган эди.

Яқинда мазкур танловнинг якуний онлайн босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Розиқов Камронбек Акмалжон ўғли иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Ғолибга Ички ишлар вазирлигининг 2-даражали дипломини Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев тантанали равишда топширди.

Мукофот муборак, Камронбек!

Text to speech