ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ХОДИМНИНГ АСОСИЙ ҚУРОЛИ
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни тубдан такомиллаштириш, ходимларининг бу борадаги билим савиясини ошириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир.
Яқинда вилоят ИИБда “Маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга ички ишлар органлари ходимлари юксак маънавиятли ва билимли бўлиши, касб этикаси ва одоб ахлоқ қоидаларидан чиқмаган ҳолда хизмат олиб бориши лозим. Ана шунда ҳар бир ички ишлар органи халққа садоқат билан хизмат қилиши, бунинг амалий ифодаси фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш ва муомала маданиятида акс этиши таъкидланди. Кенг қамровли тадбирда иштирок этган вилоятнинг шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарларига қўл остидаги шахсий таркибга фуқаролар билан мулоқотда касб этикаси ва одоб ахлоқ дориасидан чиқмасликни тарғиб этишга масъул эканлиги тушунтирилди.