26 Июн 2021 йил 1140

“ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРИ”

 

Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Қарши ДУ ўқитувчилари, марказий ва маҳаллий ОАВ ҳамда шахсий таркиб иштирокида “Ёшлар – янги Ўзбеикстон бунёдкори” мавзусида Маърифат дарси” бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Хабибулло Бозоров очди.
Келажак бунёдкорлари бўлган ёшларнинг бугунги таълим-тарбияси эртанги кунимизни белгилаб берувчи муҳим омилдир. Шу боис ҳам Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, ўз иқтидорини тўла-тўкис намоён қилиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бундан ташқари, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ҳимояси ҳам доимий диққат марказида. Кўриниб турибдики, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир.
- Юртимизда 30 июнь – Ёшлар куни деб эълон қилиниб, турли соҳа ва тармоқларда юксак натижаларга эришиб келаётган ёшларимиз учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти, “Келажак бунёдкори” медаллари таъсис этилгани уларга мамлакатимизда юксак эътибор қаратилаётганинг белгиси, - деди тадбирда иштирок этган вилоят Ёзувчилар уюшмаси раҳбари, ИИО фахрийси, шоир Ўроз Ҳайдаров. - Келажагимизнинг қандай бўлиши, янгиланиш ва ўзгаришлар юз бериши ватанпарвар ёшларимизга бугун бераётган эътиборга боғлиқ. Уларни фидойи, ватанпарвар, ҳам интеллектуал, ҳам жисмонан баркамол этиб тарбиялаш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Маънавият–инсонни камолотга етаклайдиган асосий куч. Ҳар бир бола келажакда маънавий комил инсон бўлиб шаклланишида ўсмирликда олган тарбияси, таълимининг аҳамияти беқиёс. Ёшларда китобхонлик кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида, янгидан-янги ташаббуслар амалга оширилиб, республика бўйлаб китобхонликка тарғиб қилувчи турли кўрик-танловлар, тадбирлар, фестиваллар ўтказиб келинмоқда.
- Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги саъй-ҳаракатларни тизимли асосда йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг илгари сурилиши Ўзбекистон тарихида ёшлар таълим-тарбияси бўйича яна бир янги босқични бошлаб берди, - деди Қарши ДУ ўқитувчиси доцент Маҳмуд Хушнаев. - Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган, бу саъй-ҳаракатлар замон талабларига мос равишда такомиллаштирилмоқда. Хусусан, 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун эканида ҳам рамзий маъно мужассам.
Ўзбекистон раҳбари бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани, халқаро терроризм ва экстремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллардан бири сифатида асослаб бериб, айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда, БМТ минбарида туриб Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш таклифини илгари сурди. Қувонарлиси, бу халқаро ҳамжамият томонидан илиқ кутиб олинди.
Ички ишлар органларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш мақсадида бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ички ишлар вазирлигидаги жами 331 нафар бошланғич ташкилот етакчилари ва 1202 нафар сардорлари фаолият олиб бормоқда.
Ички ишлар органларида истиқболли ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашда изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тадбир якунида ИИО ходимлари фаолияти ва соҳада амалга оширлаётган янгиланишларни кенг оммага етказиш борасидаги туркум кўрсатув ва мақолалар учун бир гуруҳ марказий ва маҳаллий ОАВ ходимлари касб байрами билан қутланиб, вилоят ИИБнинг "Ташаккурнома"си ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech