29 Май 2021 йил 547

Ёшлар мурожаати ўрганилди

 

Шу йилнинг 28 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Ш.Сатволдиев Касби туманида ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда элликдан ортиқ ёшлар ва фуқаролар иштирок этди. Қабулда 16 нафар ёшларнинг мурожаати тингланди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган қабулда мурожаатларнинг 6 таси ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 9 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 1 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тадбирда сектор раҳбаридан ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган С.Қаршиевага тикув машинаси берилди. Бундан ташқари 4 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун инкубатор аппарати топширилди.

Text to speech