Ёшларнинг муаммолари ечим топди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шухратжон Сатволдиев ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Қарши шаҳридаги истироҳат боғида ташкил этилган қабулда тўртта сектор мутасадди ташкилотлар вакиллари ва 40 нафар ёшлар иштирок этди.
Мурожаатларнинг асосини иш билан таъминлаш, кредит, касб-ҳунарга ўқитиш, ҳарбий мажбурият билан боғлиқ масалалар ташкил этди.
Сайёр қабулда ёшлардан тушган 25 та мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 20 та мурожаат ижроси назоратга олинди. Жумладан, Қарши шаҳар Қавали, Пахтазор ва Араловул МФЙларда яшовчи С.Раупова, Ш.Эгамова, С.Шоодиева, И.Нормуродовалар тикув машинаси билан таъминланди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати