1 Апрел 2021 йил 690

Ёшлар ва аёллар бандлиги таъминланмоқда

 

Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Олим Тожиев туман “Агробанк” раҳбарияти билан биргаликда аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган бир гуруҳ фуқароларни банк биносида қабул қилди. Қабул давомида “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга банк кредити бериш, олинган маблағни мақсадли ишлатиш ва бу борада кўзда тутилган бошқа имкониятлар хусусида фуқароларга банк ходимлари томонидан тегишли тушунча ва таклифлар берилди.

3-секторда шу кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 144 нафар ёшлардан 33 нафарига иссиқхона қуриш, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва яккка тадбиркорлик қилиши учун тўқсон миллион сўмга яқин банк кредити ажратилди. Шу билан бирга сектор ҳудудидан 49 гектар ер полиз экинлари етиштириш учун ёшларга бўлиб берилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган 32 нафар хотин-қизлардан 12 нафарига тикувчилик, 4 нафарига иссиқхона ва 6 нафарига қандолатчилик қилиши учун банк кредитлари расмийлаштирилди. Қолган аёлларга ҳам ҳужжатлар тайёр бўлгач, тикувчилик учун банк кредити ажратилиши кўзда тутилган. 

Бир сўз билан айтганда Шаҳрисабз туманида ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаини шакллантириш учун ишлар жадал кетмоқда.

Text to speech