5 Апрел 2021 йил 627

Ёшлар тарбияси: муҳокама ва мулоҳаза

 

Қарши шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган давлат ўрта мактабида вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, Қарши шаҳар ИИОФМБ ва прокуратураси ходимлари, мактаб директорлари иштирок этишди.

Йиғилишда келажагимиз ворислари бўлган ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш учун барча шароитлар етарли эканлиги таъкидланди. Шу боис ёшлар тарбиясида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, бўшлиққа йўл қўймаслик учун барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозимлиги айтиб ўтилди. Бу борада амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил этилиб, келгуси вазифалар хусусида масъулларнинг масъулияти оширилди.

Text to speech