22 Феврал 2022 йил 665

Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш муҳим масала

 

Жорий йилнинг 21-феврал куни Қарши давлат университетида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш” мавзусида тадбир ташкил етилди. Тадбирга Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Р.Темиров, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари Ш.Холбойев, Л.Aвазов, вилоят ИИБ ВЕИҲЙОК маркази раҳбари И.Расулова, республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилояти минтақавий филиали врач-наркологи A. Умидов, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси Д.Туропова таклиф етилди.

Тадбирда мавзу доирасида атрофлича фикр-мулоҳазалар тингланди. Жумладан, маърузачилар томонидан мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил етиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланганлиги, Жиноят кодексининг 270-276 моддалари билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомила қилганлик учун жиноий жавобгарлик тайинлиги ҳамда БМТ маълумотларига кўра гиёҳвандлик оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир етилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга тадбир меҳмонлари томонидан батафсил жавоб берилди.

Text to speech