5 Феврал 2021 йил 601

Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш

Қарши Ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги ўтказилиши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари подполковник А.Худойкулов, капитан С.Худойбердиев, катта лейтенант Б.Холмуродов, катта лейтенант Ш.Гойимовлар иштирок этди.
Йиғилишда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлигини кенг қамровда ташкил этиш ва ижобий самарадорликка эришиш юзасидан талаба ёшлар иштирокида “Ёшлар - гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида учрашувлар ташкил этилиб, унда инсониятни таназзул сари етакловчи оғуфурушликнинг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларнинг тушунчаларини бойитиш ҳамда уларда гиёҳвандликка қарши муросасизлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида мутахассислар иштирокида очиқ давра суҳбатлари ташкил этилди.

Text to speech