13 Феврал 2023 йил 584

Ёшлар - гиёҳвандликка қарши  

 

ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши кураш” ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими Ф.Азгаров, Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Ш.Холбоев, Ш.Шаропов, И.Жаҳонгиров, Қашқадарё вилоят ДХХ бошқармаси ходими Ш.Сулаймонов ҳамда академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди.

 Кўлами кенг йиғилишда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Ф.Азгаров мамлакатимизда жорий йилнинг 1-февраль кунидан 1-март кунига қадар манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” комплекс профилактик тадбири ўтказилаётгани ҳақида иштирокчиларга маъруза қилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилиши, савдоси ва истеъмол қилинишининг олдини олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари бирдек масъул эканлиги, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарари ва аянчли оқибатлари ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумотлар берилди

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилгани, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини акс эттирган “Гиёҳвандлик – умр заволи” номли видеофильм намойиш этилди.

Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 

Text to speech