30 Июн 2021 йил 638

ЁШЛАР ФОРУМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ


Ёшлар куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Ёшлар форуми”да иштирок этиб қайтган ходимларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ёшлар иттифоқининг етакчилари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Хабибулла Бозоров очиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш учун бир қатор ишлар амалга оширилаётганини, жумладан, ички ишлар органлари ҳам бундан мустасно эмаслигини билдирди. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қарор ва ёшларга оид бошқа қонун ҳужжатларида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий механизмлари яратилган. Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни турли зарарли иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноят содир этишининг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларга ҳам эътибор қаратилиб, бу борада ибратга молик ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги миқёсида ўтказилган “Биринчи Республика Ёшлар форуми”да фаол иштирок этиб, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси” номинацияси ғолиблигини қўлга киритгани учун бошқарма Кадрлар бошқармаси маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Шаҳбоз Тўхтаев Ички ишлар вазирининг “Кубоги” билан тақдирланди.
Ички ишлар органларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаол иштироки, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларининг бир гуруҳ ёш ходимлари Ички ишлар вазирининг “Фахрий ёрлиғи” ва бошқарма бошлиғининг “Ташаккурнома”лари билан тақдирланди.

Text to speech