Ёшлар эртанги кунимизнинг давомчилари
Ёшлар эртанги кунимизнинг давомчилари. Уларни қийнаётган муамоларни бугун ҳал этиб, ҳаётда ёшлар ўз ўринларини топиб кетса, келажагимиз баркамол авлод қўлида бўлишига шубҳа қолмайди.
Ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Улуғбек Мусаев Ғузор туманида сайёр қабул ўтказди. Унда мутасадди ташкилотлар вакиллари ва 54 нафар ёшлар иштирок этди.
Сайёр қабулда ёшларнинг 29 та мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан ёшларнинг иш билан таъминланиши, кредит асосида тадбиркорликни бошлаш мавзусида кечди. Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди. 3 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 18 та мурожаат ижроси назоратга олинди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати