Ёш ходимлар музейда бўлишди
18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБнинг турли соҳаларида хизмат қилаётган бир ёш гуруҳ ходимлар Қарши давлат университети ҳузурида ташкил этилган Қарши шаҳар “Гулшан” маҳалласи, Жайхун кўчасида жойлашган “Абу Убайда ибн ал-Жаррох” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида бўлишди.
Тарих силсиласида аждодларимиз яшаган давр ва миллий қадриятларни акс эттирган сурат ва кўргазмали экспонатларни ўз ичига олган 12 та бўлимда иборат “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида бўлган ички ишлар органлари ходимлари Бухоро амирлигининг чор Россияси томонидан босиб олиниши, маҳаллий халқнинг эрк ва ҳуррият учун курашиши (1868-1900), эл-юрт ҳимояси йўлидаги курашлар, 1916 йилдаги Туркистон қўзғолони, миллий уйғониш ҳаракатининг намоён бўлиши ва амалий йўналишларга оид маълумотлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, Туркистон Мухторият ҳукуматининг тугатилиши ва совет давлати қатағон сиёсатиниг бошланиши (1917-1924 йиллар), совет ҳокимиятининг “Коллективлаштириш” ва “Қулоқлаштириш” сиёсати, унинг фожеали оқибатлари (1930-1936 йиллар), 1937-1938 йиллардаги Қатағон сиёсати, II-Жаҳон уруши арафаси йилларида совет ҳокимияти томонидан ўтказилган этник қатағонлар, қатағон жараёнининг 1940-1950 йилларда давом эттирилиши, 1980 йиллардаги қайта қатағон ва “Пахта иши компанияси”, Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши ва қатағон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши миллий қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган тарихий ишлар (1991 йиллардан кейинги давр), Қатағон қурбонлари хотирасининг тикланиши каби қимматли маълумотлар билан танишдилар.
Ёшлар бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи. Улар онгини Ватан ва миллат тарихидаги қора кунлар ва бу йўлда шаҳид бўлганлар ёди билан таништириш бугунги авлоднинг вазифаси.