30 Июн 2020 йил 942

“ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ

Ишлар органлари ёш ходимларининг билими ва дунёқарашини ошириш, ўзбек ҳамда жаҳон бадиий адабиётига бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда ҳар бир соҳа хизмат, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларидан 30 яқин ёш ходимлар иштирок этди.

Кўрик-танловда ёш ходимларнинг билими, китобхонлиги, ўқиган бадиий асарлари синовдан ўтказилди.  

Кўрик танлов якунига кўра, 1-ўринни бошқарма Тергов бошқармаси катта терговчиси майор Бекзод Турдибоев, 2-ўринни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори капитан Нафиса Хужанова, 3-ўринни Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси оператори сафдор Шахноза Рахмонова банд этишди.

Шунингдек, танловнинг “Бадиий асарлар билимдони” номинациясида Ғузор туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори капитан Мунира Тошниёзова, “Энг зукко китобхон” номинациясида Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси лейтенант Нурбек Азизов ғолибликни қўлга киритди.    

Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.  

Text to speech