2 Май 2023 йил 278

“Ёш китобхон” аниқланди

Қашқадарё вилояти ИИБда ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқарашини ошириш ҳамда улар ўртасида фаол китобхонлик маданиятини юксалтириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири. Жумладан, яқинда вилоят ИИБда таркибий бўлимлари ва соҳавий ходимлари ҳамда шаҳар-туман ИИБлари ходимлари, ИИВ академияси курсантлари ва вазирлик Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчилари баҳолаб борган мусобақада иштирокчилар бор билим ва маҳоратларини ишга солиб ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, I-ўринни ИИВ Академияси курсанти Азизбек Мухаммадиев  қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни ИИВ Қашқадарё Академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Наргиза Зиядуллаева ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҲПБ ЖХХ ВЕБИГ инспектор-психологи лейтенант Элбек Азизов банд этди.

Ғолибларга Қашқадарё вилояти ИИБнинг ғолиблик дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Text to speech