15 Июн 2022 йил 417

“Ёш ҳуқуқшунос” танлови

Шаҳрисабз шаҳрида “Ёш ҳуқуқшунос” танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими билан ҳамкорликда уюштирилган тадбирда ҳуқуқ соҳасининг билмдон ёшлари ўзаро беллашдилар.

Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар бор билим ва маҳоратларини ишга солиб беллашдилар. Ёшлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг шукроналик ҳисси билан улғайишларини таъминлашга қаратилган тадбирда ғолибликни қўлга киритган ёшларга эсдалик совғалари ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма берилди.

Text to speech