2 Октябр 2021 йил 457

Ёш авлоднинг ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши ва ҳаётда ўз ўрнини топишида устоз ва мураббийларнинг ўрни

Устоз ва мураббийлар байрами муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда “Ёш авлоднинг ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши ва ҳаётда ўз ўрнини топишида устоз ва мураббийларнинг ўрни” мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тизимда узоқ йиллар ишлаган фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирни  ҳарбий қисм командири подполковник ?? Розумов очиб, ёшларни ҳар томонлама маънавий ва маърифий жиҳатдан етук, баркамол қилиб тарбиялашда фахрийлар билан учрашувларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Бугунги тадбирнинг мақсад-моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.

Тадбирда фахрийлар босиб ўтган ҳаёт йўли, хизмат давомида тўплаган бой тажриба ва малакаларини ёш ҳарбий хизматчилар ва ўқувчиларга айтиб беришди.

Шунингдек тадбирда ўқувчи ёшларга ҳарбийлар ҳаёти ва миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида ҳарбий хизматчилар маълумотлар беришди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган тадбирда ҳарбий хизматчилар, муддатли аскарлар томонидан устозларга эҳтиром кўрсатилиб, совғалар берилди.

Text to speech