12 Феврал 2022 йил 445

Йўл таъмири соҳасида ўзгаришлар амалга оширилади

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда тизимни тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Президент тавсиясига биноан ҳокимият тассаруфидаги Махсус эксплуатация монтаж корхоналари маҳаллий ҳокимликлардан ҳудудий ЙХҲБларга ўтказилиши кўрсатиб ўтилди. Махсус эксплуатация монтаж корхоналари ЙҲХБларга ўтказилишидан олдин вилоят ҳокимларига корхоналарни техника билан таъминлаш топшириғи берилди.
Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳокимият тассаруфидаги Махсус эксплуатация монтаж корхонаси тўлиқ ўрганилиб, мавжуд техника ва бошқа махсус воситлар ўрганиб чиқилди.
Бу борадаги ишлар вилоятнинг шаҳар-туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech