21 Август 2023 йил 2142

“Йўл қоидаларига риоя қилиш - хавфсизлик кафолатидир”

 

Қашқадарё вилояти ИИБда  “Йўл қоидаларига риоя қилиш - хавфсизлик кафолатидир” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов очди. 

-Бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, содир этилаётган қоидабузарликларнинг юзага келиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтиришдан иборат, - деди бошқарма бошлиғи ўринбосари ўз сўзида.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий қисми тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ бўлаётгани сабабли мамлакатимизда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини назорат қилишда қўл келмоқда.

Ҳайдовчилар билан бир қаторда, пиёдалар ҳам ўз мажбуриятларига амал қилишса, кўплаб бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади.

Бу борада жойларда ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида пиёдалар ва ҳайдовчилар ҳушёрликка чорланиб, хавфсиз юриш талаблари тушунтирилиб, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл қоидаларига риоя этилишини назорат қилишда йўл-патруль хизмати инспекторларига кенг жамоатчилик ҳам кўмаклашса, албатта, кўзлаган мақсадга эришилади.

Кўлами кеенг йиғилишда сўзга чиққан Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси, Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори, халқаро даражадаги мутахассис тренир Марҳабо Собирова “Онлайн қимор ўйинларига тобелик: таҳдидлар ва ечимлар” мавзусида маъруза қилди.

Маърузачи онлайн қиморларга берилиш усул ва ҳолатларини шарҳларкан дастлаб ўйин ташкилотчилари ўзига тобе қилиш учун маълум миқдорда сармоя киритиш ва фойда кўришни ваъда қилиши, бошида маълум миқдорда пул маблағи бериб, қатнашчини қизиқтириб, умумий миқдор ошган сайин фойдани ҳам катталаштириш орқали тобеликни юзага келтиришини айтиб ўтди. Бундай ҳолатларга тобе бўлмасликнинг энг яхши йўли онлайн қимор ўйинларида иштирок этмасликдир. 

Тадбирда Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси, Психология кафедраси мудири, халқаро даражадаги мутахассис тренир Мухиддин Бафоев ходимлар билан ойлайн қимор бўйича очиқ мулоқот руҳида савол – жавоб шаклида тренинг ўтказиб, уларнинг бу борадаги ҳолатини таҳлил этди. 

Якунда иштирокчиларга  онлайн қимор ўйинларининг салбий ҳолатларини ўзида акс эттирган видеоролик иштирокчилар эътиборига намойиш этилди.

Text to speech