20 Январ 2023 йил 193

Йўл кира нархларини асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида маъсуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Транспорт воситалари ичида шундай турдагиси борки, улар бир эмас бирнеча кишиларга хизмат қилади. Улар кўп сонли йўлорвчилар билан ҳаракатланганлиги учун айни жамоат транспортлари яни йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари жуда муҳимдир.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ, Транспорт бошқармаси ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ДХХ маъсул ходимлари ташкил топган ишчи гуруҳ Қашқадарё вилояти ҳудудида йўл ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат транспорти йўналишларида йўл кира нархларини асоссиз оширилшини олдини олиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида йўловчи ташиш фаолият билан шуғуллунувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари билан автотураргоҳларида  тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришди. Тарғибот тадбири давомида йўловчилар билан ҳам сўровномалар ўтказилди.

Шаҳрисабз шаҳар марказидаги автошоҳбекатларда ўтказилган профилактик ишларда ҳам айни шу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Яни ҳайдовчиларининг белгиланган тезликда ва белгиланган вақтларда ҳаракатланишлари тушунтирилди. Ҳайдовчиларга биргина ўзининг эмас балки йўловчиларнинг ҳам хаёти учун жавобгар эканликлари етказилди.

Text to speech