22 Феврал 2022 йил
470
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш - долзарб масала
Қашқадарёда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни жиловлаш борасида амалга оширилган ишларни ўрганаётган Сенаторлар вилоят ИИБ ЙҲХБда бўлиб, воҳамизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари туфайли содир бўлаётган инсон ўлими билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш бўйича тақдимот-режалари билан танишдилар.
Сенаторлар билан бўлиб ўтган тақдимотда вилоятда босқичма-босқич замонавий видеотасвирга олиш воситаларини қўллаш, йўлларнинг ҳолатига аҳамият бериш ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳайдовчи ва фуқароларнинг ҳаракат хавфсизлигига оид масъулияти ва билимларини ошириш бўйича таклифлар эшитилиб, вазифалар белгилаб олинди