Ўзбекистон Республикаси Президентининг 190-сонли "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида Президент мактаби ўқувчилари билан йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш амалий-кўргазмали тарзда кўрсатилди. Болалар онгига болалигидан йўл ҳаракати интизомини сингдириш келгусида ўз натижасини бериши шубҳасиз.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: