29 Август 2021 йил
557
Ёғ олиб бераман деб 30.000.000 миллион сўм пул олган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Чироқчи тумани Кўкдала қишлоғида яшовчи П.Т 2021 йил 10 апрель куни таниши, Қарши шаҳар “Шохбекат” МФЙда яшовчи М.А унга Тошкент шаҳридан жами 1832 литр “Sunny Gold” номли ёғ маҳсулотини 1 ҳафтада олиб келиб бериш эвазига жами 35.000.000 сўм пулларни олиб, ҳозирга қадар ёғ маҳсулотларини олиб келиб бермасдан, алдаб келаётганлигини аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ ТБ томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.