30 Ноябр 2021 йил 434

Ертуласида яшил рангли ўткир хидли марихуанна гиёхвандлик ўсимлиги сақлаб келаётган фуқаро тезкор ходимлар томонида қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 29 октябр кунидаги республика миқёсида кенг қамровли ўтказилаётган Таркибида гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таьсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланинишига қарши курашиш тезкор-профилактик тадбири давомида  2021 йил 27 ноябръ куни ВИИБ гиёхвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомила қилишга қарши курашиш бўлими,  ВИИБ коррупсияга қарши курашиш бўлимлари текзор ходимлари Ғузор тумани “Авгонбоғ” МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ф.нинг яшаш уйи кўздан кечирилган вақтида яшаш уйининг ертуласида сақланиб келаётган яшил рангли ўткир хидли марихуанна гиёхвандлик ўсимлиги пояси олинган холатда сақланганлиги, шунингдек қора рангли ва кўк рангли селефонга марихуана гиёхвандлик ўсимлигини солиб қуйганлиги, ундан ташқари қизил рангли бозор сеткасида ҳам марихуана ўсимлигини қуритилган холда сақланиб келаётганлиги аниқланди. Ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида олинган марихуана гиёхвандлик моддалари келгусида текшириб кўришлик мақсадида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Text to speech