10 Август 2023 йил 286

Ечимини кутаётган муаммолар сайёр қабулда ҳал этилди

Жойларда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, кўп йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бугунги кун талаби. Бу борада Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, бугун Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов Муборак туманида сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди. 

Тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари асосини даволаниш учун тиббий йўлланма олиш, ички ишлар органлари ходимларининг пробация назоратидан чиқиш учун судга тақдимномалар киритиш билан боғлиқ 25 нафар фуқароларнинг  мурожаатлари қабул қилинди.

Қабул қилинган мурожаатлардан 8 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб этадиган 14  мурожаатлар иш юритувга олиниб, масъулларга бириктирилди. Бир нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилиб, айрим фуқароларнинг сектор раҳбариятига миннатдорчилиги ҳам маълумот учун қабул қилинди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech