Яхши шароит хизмат унумдорлигини оширади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев Қашқадарё вилояти ИИБга ташрифи доирасида ходимларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан яқиндан таниши мақсадида бошқарма ЙҲХБда бўлди.
Албатта, қаердаки ишлашга имконият ва шароит бўлса, ишда унум ва барака бўлади. Вазир ўринбосари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, ходимларга хизматда янада қулай бўлиши учун аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар борасида ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев воҳанинг шаҳар-туманларига ҳам ташриф буюриб, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати