5 Апрел 2023 йил 390

Яхши дам, меҳнатга ҳамдам

Қадимий ва навқирон Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида ИИВ маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамблининг хонанда ва сўз усталари иштирокида хайрия концерти бўлиб ўтди. Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, тизимда узоқ йиллар самарали хизмат қилиб фахрийлик гаштини сураётган отахонлар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Тадбирда ансамбль раҳбари Учқун Тиллаев, таниқли сўз устаси Ўткир Муҳаммадхўжаев, қизиқчи Зокир Очилдиев, хонадалар Даврон Ахмедов, Машҳура Эргашева, Сухроббек Хамдамов, Улуғбек Халиков, Шаҳноза Отабоева ва Фарҳод Қамбаровлар томонидан айтилган латифа ва куй қўшиқлар мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Text to speech