“Яшил макон” тадбири
Жорий йил 2 ноябр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳар-туманлари ва қишлоқларида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик”ни эълон қилинганидан кўпчиликнинг хабари бор.
Бу борада бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳам “Яшил макон” тадбири доирасида тизим соҳаларига қарашли майдон ва бино атрофларида дарахт экиш ишларини амалга оширмоқда. Жумладан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида “Яшил майдон” тадбирида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Хабибулла Бозоров иштирок этди.
Шу куни тадбир доирасида ички ишлар органлари раҳбарлари ва ходимлари томонидан 500 туп кўчатлар экилди.
Бу борадаги ишлар вилоят ички ишлар бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимларида ҳам давом этмоқда.