16 Апрел 2022 йил
466
Миришкорда ноқонуний мой ишлаб чиқариш цехини ташкил этган “тадбиркор” аниқланди
2022 йилнинг 12 апрель куни соат 14.00 ларда Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Миришкор тумани ИИБ ходимлари ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар жараёнида туманнинг “Миришкор” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ф. инсон саломатлиги учун хатарли бўлган уруғлик чигитни 3800-4000 сўмдан сотиб олиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.
Текштрув давомида фуқаро Қ.Ф.дан 105 литр қора ёғ, 20 килограмм миқдорида ем ҳамда 2500 килограмм миқдорида уруғлик чигитлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.