Янги уйлар ўз эгаларига топширилди
Наврўз умумхалқ байрами арафасида Қарши шаҳрида қуриб битказилган кўп қаватли хонадонлар ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимларига топширилди.
Қуриб битказилган 5 қаватли 30 хонадондан иборат 2 ва 3 хонали уйлар 15 таси вилоят ички ишлар идораларида хизмат олиб бораётган ходимларга, 15 таси миллий гвардия ходимларига топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ички ишлар бошқармаси, Қарши шаҳар ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари, фахрийлар ҳозир бўлишди.
- Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда кейинги йилларда давлат хизматчилари, шу жумладан, ички ишлар органлари ходимларини тураржой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тизимнинг фидойи ходимларига воҳамизнинг гўзал ва хушманзара Қарши шаҳри марказида бунёд этилган шундай кўркам, ҳайратли ва ҳайбатли бинолардан уйлар қуриб берилаётгани, тўловлар кредит асосида енгиллик ва имтиёзлар билан берилаётгани мана шу хайрли ташаббуснинг амалдаги ифодаси бўлди.