"Янги Ўзбекистонни корупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик"
Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда "Янги Ўзбекистонни корупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Қарши ҳарбий прокуратураси, ИИВ ШХББ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари ва ҳарбий қисм шахсий таркиби иштрок этди.
Тадбирда сўз олганлар жорий йилнинг 5 февраль куни Ички ишлар вазирлигида “Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик!” мавзусида бўлиб ўтган анжуманда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, ИИВ тизимида бу борада амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ушбу иллатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган таъсирчан чоралар ҳақида мавзу юзасидан шахсий таркибга атрофлича тушунчалар беришди. Жумладан, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Анжуманда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоблар берилди.