30 Август 2021 йил 587

“Yangi Oʼzbekistonda erkin va farovon yashaylik!”

Қарши шаҳридаги Анфитеатрда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган байрам шодиёналари олдидан тадбирни намунали, тинч ва осуда ўтказиш, фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар билан йиғин бўлиб ўтди. Йиғинда ходимларнинг хизматга шайлиги ва тайёргарлиги фаолиятда хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя этиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш, энг муҳими, одамларда соҳа ходимларига бўлган эътибор ва ишончни йўқотмаслик бўйича тегишли йўриқнома берилди.

Бир сўз билан айтганда ҳар бир ички ишлар органлари ходимларига “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!”  эканлиги уқтирилди.

Text to speech