Яна Қашқадарёда бозори чопмаган “марихуана”
Яккабоғ туман ИИБга 2021 йил 29 ноябрь куни тушган хабарга кўра, Қашқадарё вилояти ИИБ Тоғли ва чегара ҳудудларида тезкор бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамда вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларига қарши курашишни кучайтириш мақсадида “Назорат тартибида гиёҳвандлик воситаларини сотиб олиш тадбири” ўтказилганида, 2021 йил 29 ноябрь куни соат 15:00ларда Қамаши тумани “Қизилтепа” МФЙда яшовчи М.И икки дона полиэтилин пакетларга жойлаштирилган жами 425,0 грамм кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситаларини тадбирда 600 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб Қамаши туманидан олиб келаётган вақтда, Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси олдида тезкор ходимлар томонидан ушланиб, ундан гиёҳвандлик воситалари холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.