Яккабоғлик ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди
Ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Яккабоғ туманида сайёр қабул ўтказди. Унда мутасадди ташкилотлар вакиллари ва 50 нафар ёшлар қатнашди.
Қабулда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, банк кредити олиб бериш, бўшаган ерларга такрорий экин экиш учун ер ажратиш хусусидаги фикрлар билдирилди. Шу боис Яккабоғ тумани “Жамбул” МФЙда яшовчи Ҳумоюн Эргашевга асаларичилик билан шуғулланиши учун банк кредити расмийлаштириладиган бўлди. “Гулистон” МФЙда яшовчи Азиза Норова эса жамоатчилик ишига бириктирилди.
Сайёр қабулда ёшларнинг 19 та мурожаатларидан 12 таси жойида ҳал этилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 7 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.