4 Март 2022 йил 428

Яккабоғ туманининг “Мустақиллик” маҳалласида сайёр қабул

 

Бугун жамиятимизда инсон омили энг устувор вазифа сифатида қаралиб, фуқароларнинг кундалик турмуш тарзида учраётган муаммоларни жойига бориб бартараф этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланган. Шу боис жойларда вилоят секторлари раҳбарлари томонидан қатор сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Яккабоғ туманининг Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинидаги Маданият марказида истиқомат қилиб келаётган ёшларни бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ёшлар ва фуқаролар билан Сайёр қабул ўтказди. Унда 3-секторга қарашли 20 та маҳаллалардан истиқомат қилувчи 50 нафар ёшлар ва 10 нафар фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабулда ёшларнинг 22 мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Қолган 20 та мурожаатлар эса маблағ ва вақт талаб этгани боис ижроси назоратга олинди.

Тадбирда 3-секторга қарашли маҳаллаларда фаолият юритаётган 20 нафар ёшлар етакчиларига хизматда фойдаланиш ва ёшларнинг муаммоларини ҳал этиши учун компюьтер жамланмалари ва планшетлар берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech