10 Май 2021 йил 574

Яккабоғ туманида содир этилган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Яккабоғ туман ИИБга 2021 йил 02 май куни соат 10:35ларда тушган хабарга кўра, шу куни соат 18:00ларда, Яккабоғ тумани “Уйғур” МФЙда яшовчи К.Т шу қишлоқ ҳудудидаги адирликда қўйларини боқиб юрган вақтида, қўйларини хайдаб ўтаётган, Яккабоғ тумани “Қўшчинор” МФЙда яшовчи Б.О.га “нега мени чайламни ёнидан қўйларингни олиб ўтасан”-деб, ўзаро оғзаки тартишиб қолишиб, жанжал вақтида К.Т ошхона пичоғи билан Б.О.ни чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган. Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Яхшиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи иштирокида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Муҳокамада иштирокчиларга жиноятнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш масаласи устувор вазифа эканлиги уқтирилди. Жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва бунга шарт-шароит яратган омиллар юзасидан тегишли мутасадди идоралар ва маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракати муҳокама қилинди. 

 Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech