21 Октябр 2022 йил 289

Яккабоғ тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган “Қўрғонча” маҳалласи маданият марказида сайёр қабул ўтказилди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари
Яккабоғ тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган “Қўрғонча” маҳалласи маданият марказида сайёр қабул ўтказишди.
Фуқароларнинг кундалик турмуш тарзини тизимли равишда ўрганиш, бу борада аниқланган муаммоларни манзилли равишда бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан жойларда сайёр қабуллар уюштирилмоқда. Ана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, полковник Олимжон Абдуллаев ва подполковник Исроил Химматовлар томонидан Яккабоғ тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган “Маданият қўрғонча” марказида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнин бир қатор муаммолари муҳокама қилиниб, ечимини топиш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда 3-секторга қарашли маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг 23 та мурожаатлари кўриб чиқилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 7 таси яъни, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга микротўлқинли печ ва бир нафар фуқарога ID-карта яна бир нафарига хорижга чиқиш паспорти берилди. Жумладан, туманнинг “Шерози”маҳалласида яшовчи Қиличбек Исматовга ўзини ўзи банд қилиши учун пайвандлаш аппарати берилди.
Қолган мурожаатларнинг 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, маблағ ва вақт талаб этадиган 13 мурожаат эса иш юритувига қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech