Хотира боқий, қадр муқаддас
Мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда, она диёримизни, халқимизнинг истиқлолини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ҳамда шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиромда бу жиҳатлар янада яққол намоён бўлмоқда. Шу боис ўтганлар хотирасини эъзозлаш, бугунги тинч, осойишта, дориламон кунларга етишимизда фидойилик кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланган.
Қарши шахридаги “Ватанпарвар” боғида ташкил этилган тадбирда Қашқадарё вилоят ИИБда хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий ишлар "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!" концептуал ғояси асосида ходимларнинг онгу тафаккурига Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч эканини англатиш, давлатимиз ва ички ишлар органларининг тимсоллари билан фахрланиб, қасамёдига содиқ бўлиш ҳамда касбий бурчини бажаришда қонунийликка қатъий риоя этиш туйғусини чуқур сингдириш орқали халқнинг уларга бўлган ишончи ва ҳурмат ҳиссини юксалтириш концепциянинг асосий мақсади ва вазифаларидан бири.