24 Май 2022 йил 310

Хотин-қизлар фаоллиги оширилмоқда

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Ички ишлар органларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва уларни қўллаб-қуватлаш” мавзусида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Бирлашган таҳририяти, вилоят ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари хотин-қизлари, вазирлик Қашқадарё академик лицейи ўқувчи қизлари ва фахрий ходималар иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев очиб, тинчликни кўз қорачиғидай асраш, эл осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этишда ички ишлар органлари тизимида эркаклар билан елкама-елка хотин-қизлар ҳам самарали хизмат қилиб келаётганини таъкидлади. Бунда ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, бугунги кунда ёшларга мураббийлик қилаётган фахрийларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор, деди
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Наргиза Миржалолова сўз олиб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойида ўтказган видеоселекторда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизимини белгилаб бердилар, - деди.
“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида бежизга белгиланди. Натижада мамлакатимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шарт-шароитлар яратиб бериш, устувор вазифага айланди.
Хотин-қизларнинг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги меҳнатлари давлатимиз ва ички ишлар вазирлиги томонидан муносиб тақдирланиб келинаётганини таъкидлаб ўтди. Фидойи ходималар давлатимизнинг орден ва медаллари ва ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари билан тақдирланаётир. Бундан ташқари, хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой, автомашиналар учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар берилаётгани айтиб ўтилди.
Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти Бош муҳаррири полковник Бернора Садикова ички ишлар органларида хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да инсонга, айниқса, хотин-қизларга янада катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу борада соҳа ходималари томонидан амалга оширилаётган ишларни ИИВ бирлашган таҳририят нашрлари “Постда-На посту” газеталари ва “Қалқон-Шит” журналларида ёритилиб, халққа етказилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида эришилаётган ютуқларни оммалаштириш, ходимларининг маънавиятини ошириш мақсадида Маърифат дарси мавзулари, ўқилиши лозим бўлган 39 та ўзбек ва хорижий китоблар бўйича ҳам газета саҳифаларида “Ўқишга тавсия этаман” рукни асосида мақолалар бериб борилаётир.
Бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Жамила Султонова мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни руёбга чиқаришда бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган онахонларнинг устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган ҳолда ҳар йили “Уч авлод учрашуви”ларида ходималарнинг касб маҳорати ва тажрибасини оширишга ўз ҳиссасини қўшаётганини билдирди.
Якунда хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ шаҳодатланган хотин-қизлар вилоят ИИБнинг “Ташаккурнома”, фахрий ходималарга эсталик совғалари берилди.

Text to speech