8 Ноябр 2021 йил 541

Хотин-қизлар қонун ҳимоясида

Бугунги кунда хотин-қизларларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, жамиятдаги ролини ошириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида давлат сиёсати даражасида амалий ишлар қилинмоқда.
Жумладан, хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қабул қилинган Қонун ва ушбу Қонун доирасида олиб борилаётган ишлар ҳам алохида ахамиятга моликдир.

Қарши Мухандислик ва Иктисодиёт Институтида ,, Зўровонлик ва тазйиққа қарши кураш" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда талабаларга Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҲПБ ХКМБ катта инспектори подполковник З.Рустамова мазкур Қонун ва унинг ахамияти ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берди. Йиғилиш сўнгида мутахассис томонидан психологик тренинг ҳам ўтказилди.
Йиғилишда талабалар ҳуқуқий билим ва психологик тушунчалар олишди.

Text to speech