Xорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни туман ҳудудида ноқонуний кириб келишлари, бўлишлари ва яшашларини олдини олиш мақсадида туман ҳудудида муайян ишлар амалга оширилмоқда
Яккабоғ тумани ИИБ М ва ФРБ ҳамда туман ИИБ 19-сонли ИИБ ИМ ва ФРГ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси хукуматининг айрим қарорларига чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 1996 йил 21 ноябрдаги “Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби”ни 65-банди ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан хорижий давлатлардан турли мақсадларда маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келган ва бугунги кунда вақтинчалик қайд муддати тугаган фуқаролар 2021 йил 10 сентябр кунига қадар чиқиб кетишлари белгиланди. Бу борада туманда қатор профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Яккабоғ туман ИИБ М ва ФРБ ҳамда Яккабоғ туман ИИБ
19-сон ИИБ ИМ ва ФРГ томонидан туман ҳудудида ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни туман ҳудудида ноқонуний кириб келишлари, бўлишлари ва яшашларини олдини олиш мақсадида туман ҳудудида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Россия Федерацияси фуқароси Жулидова Елена Николаевна 2021 йил 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Шаршарбоғот қишлоғида яшовчи таниши Хуррамов Даврон Имомовични яшаш хонадонига меҳмонга келиб, 2021 йилнинг 13 сентябрига қадар вақтинча паспорт қайдидан ўтмасдан яшаб келган.Натижада меҳмон ЎзР МЖтКнинг 225-моддаси 1-қисми талабини бузганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари миқдорида жарима жазоси қўлланди. Яккабоғ тумани Шаршарбоғот қишлоғида яшовчи Хуррамов Даврон Имомович яшаш хонадонига хорижий фуқарони қўйганлиги ва вақтинча қайддан ўтказмасдан яшашига шарт-шароит яратиб берганлиги учун ЎзР МЖтКнинг 225-моддаси 5-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробари миқдорида жарима жазоси қўлланди.
Туман ИИБ МваФРБ ҳамда туман ИИБ 19-сонли ИИБ ИМваФРГ ходимлари томонидан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун ҳудудларда тарғибот ва ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.