25 Июл 2022 йил 270

Ходимларнинг маънавий-маърифий билимлари синовдан ўтказилмоқда


Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий- маърифий билимларини бойитиш ва китобхонлик қобилиятларини юксалтириш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан, вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари ходимларининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида “Маънавият ва маърифат дарси” мавзуларини ўзлаштириш борасидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида жойларда синов имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.
Фармойишга асосан тасдиқланган синов имтиҳонларини қабул қилиш комиссияси Косон туман ИИБ ходимларидан республика Маънавият ва маърифат маркази билан келишилган ҳолда тузилган саволлар асосида юз баллик баҳолаш тизими ҳамда иккита мезон асосида ходимларнинг мавзуларни конспектлаштириши, ички ишлар органлари ходимлари ўқиши лозим бўлган 39 та ўзбек ва хориж адабиётига оид жавоблари оғзаки савол жавоб асосида олинмоқда.

Text to speech