5 Апрел 2023 йил 303

Ходимлар оиласи билан маданий ҳордиқ олишди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамблининг хонанда ва сўз усталари Ғузор туманидаги  “Шўртан” ўйингоҳида хайрия концерти уюштирди. Унга Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, тизимда узоқ йиллар самарали хизмат қилиб фахрийлик гаштини сураётган отахонлар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг фарзандлари таклиф этилди.

 Тадбирда ИИВ Ашулар ва рақс ансамбли раҳбари Учқун Тиллаев, таниқли сўз устаси Ўткир Муҳаммадхўжаев, қизиқчи Зокир Очилдиев, хонадалар Даврон Ахмедов, Машҳура Эргашева, Сухроббек Хамдамов, Улуғбек Халиков, Шаҳноза Отабоева ва Фарҳод Қамбаровлар томонидан айтилган латифа ва куй қўшиқлар мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Ички ишлар вазирлиги  маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамбли аъзоларининг маданий тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech