8 Май 2021 йил 686

Хизмат вақтида вафот этганлар хотираси ёдга олинди

 

Хотира ва Қадр ҳеч қачон  эскирмайдиган туйғу. Бу сўзлар замирида инсонга, унинг қадр-қимматига, шаънига, хотирасига эҳтиром мужжассамдир. Айниқса, фашизм балосини Ер юзидан даф  этиш учун бўлган ҳаёт-мамот жангларида ватандошларимизнинг кўрсатган жасорати ва фидойилиги ҳеч қачон унутилмайди. Инсон бор экан, хотира ва тарих мангудир.

Вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши, ИИВ Қашқадарё Академик лицейи, бошқарма соҳавий хизматлар ходимлари ва маҳалла фаоллари, ички ишлар органларининг турли соҳаларида хизмат қилиб бугунги кунда фахрийликгаштини сураётган меҳнат фронти қатнашчилари Тамара Зинченко ва Худойназар Тошпулатов хонадонида бўлишди. Тадбирда кекса авлод вкилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, моддий ва маънавий кўмак берилди.

 Тадбирда фахрийлар болалиги кечган оғир дамлар, босиб ўтган ҳаёт йўллари, тинчлик ва осойишталик учун жонини фидо қилганлар инсонларни эслаб, ўз хотираларини ёшларга гапириб бердилар. Ватан равнақи ва озодлиги йўлида жон фидо қилган ички ишлар органлари ходимлари хотираси ҳақида ҳам ибратли фикрларни билдириб, хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ички ишлар органлари ходимларини ёдга олишди.

Энг муҳими, бу каби учрашувлар ота-боболаримиз жасоратининг қадрига етиш, она Ватанга, халққа, Президентга садоқат билан хизмат қилиш, шу юртга муносиб фарзанд бўлишдек эзгу туйғуларни  ёшларимиз онгига сингдиришда катта аҳамият касб этади,- деди, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов.

Иккинчи жаҳон урушида шаҳид кетган, юрт истиқболи йўлида жонини қурбон қилган кишиларни хотирлаш, уларнинг руҳини шод этиш, табаррук отахон ва онахонларимизга иззат-икром кўрсатиш, ўтганларини ёд этиш барчанинг муқаддас бурчи.

Ҳаёт давом этмоқда. Авлодлар жасорати халқимиз хотирасида абадул-абад сақланиб қолажак.

Text to speech