Хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик йиғилиш ўтказилди
ИИВ ШХББ вилоят бошқармаси бошлиғи подполковник Д.Ш.Бабаяров томонидан ЙҲХБ бошқармасида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ИИБ ходимлари хизмат интизоми ва қонунчиликка оғишмай риоя қилиши, вазирлик ва бошқарма раҳбариятининг меъёрий буйруқлари ва кўрсатмаларини бажаришда қонунчиликка қатъий риоя қилиши уқтирилди. Мунтазам хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил ходимлар билан тарбиявий-профилактик тадбирларда қилмишининг моҳияти тушунтирилди. Ходимларга хизмат ўташда еътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида йўриқномалар берилди.
Ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш, салбий ҳолатларни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар хусусида тушунчалар берилди.
Шунингдек, келгусида ЙҲХБ ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан зарурий чора тадбирлар белгилаб олинди.